АҚШ Марказий Осиёда ўз сиёсатини олиб боришда Украина инқирози тажрибасини инобатга олади

АҚШ Украина воқеаларидан сўнг Марказий Осиёда ўз сиёсий позициясини ўзгартиришини маълум қилди. АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси ўринбосари Дэниэл Розенблюм жума куни Ашҳободда қилган чиқишида АҚШ Марказий Осиё бўйича ўз сиёсатини олиб боришда Украинадаги вазиятдан келиб чиқиб ёндашишини маълум қилди.

Унинг матбуот анжуманида қайд этишича, Украина мавзуси барчани қизиқтираётган бўлса-да, Туркманистон ҳукумат билан бўлиб ўтган музокараларда муҳокама қилинган.

“Украинада воқеалардан сўнг Марказий Осиёда бизнинг сиёсатимиз ўзгарадими? Ўйлашимча, бу инқироз биз ўз шерикларимиз, бошқа давлатлар билан ишимизда суянадиган асосий принцип — суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва мустақиллик принципининг муҳимлигини ёдга солади. Украинадаги вазият айнан мана шу масалалар билан боғлиқдир. АҚШ ушбу принципларга риоя қилинишига янада кўпроқ эътибор қаратади”, деди у.