Абдулазиз Комилов Германия ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 14 октябрь, сешанба куни Берлинда Германия федерал ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот кИкки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва бошқа соҳалардаги давлатлараро алоқаларнинг истиқболларини муҳокама қилдилар.

Барча даражалардаги ҳамкорликнинг ўзаро ижобий тажрибаси, муносабатларнинг мунтазам янгиланаётган шартномавий-ҳуқуқий асоси кўп қиррали Ўзбекистон-Германия мулоқоти келажагига ишонч билан қараш имконини яратаётгани қайд этилди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, юксак немис технологияси ва Ўзбекистон томонидан хорижий сармоядорларга тақдим этиладиган катта имтиёзлардан фойдаланган ҳолда замонавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан ҳар икки томон ҳам манфаатдорлиги таъкидлаб ўтилди.

Суҳбатдошлар маданий-гуманитар соҳадаги алоқаларни кенгайтиришнинг устувор йўналишларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, томонлар долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар, шу жумладан Афғонистонда вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Музокаралар сўнгида вазирлар Ўзбекистон ва Германия ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари юзасидан икки ёқлама солиқга тортишнинг олдини олиш тўғрисида 1999 йил 7 октябрдаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Баённомага имзо чекдилар.

Шу куннинг ўзида Германия ТИВнинг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйиша вакили Корд Майер-Клодт иштирокида сиёсий маслаҳатлашувлар ҳам бўлиб ўтди. Аввалроқ, Абдулазиз Комилов Германия канцлерининг ташқи сиёсат ва халқаро хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Кристоф Ҳойсген билан учрашган эди.