Ўзбекистон аэропортларида йўловчиларнинг электрон воситаларини текшириш жорий қилинди

Ўзбекистонда авиаташишда хавфсизликни кучайтириш мақсадида янги қоидалар жорий қилинди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг хабар беришича, янги ўрнатилган қоидаларга биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик авиацияси ҳаво кемалари йўловчиларининг, пассажир аъзоларининг қўл юкларида олиб ўтилаётган радио, аудио-видеотехника, ноутбуклар, планшет ва мобиль телефонлар авиахавфсизлик бўйича текширувдан ўтказилади.

Янги тартибга кўра, фуқаролар аэропорт хавфсизлиги ходими талабига биноан ўз қўлида бўлган электрон воситаларни ёқиб, визуал текшириш учун рухсат бериши керак бўлади. Бунда асосий эътибор ушбу қурилмаларнинг ишлаш-ишламаслигига ҳамда блок-қувватлантирадиган ҳамда кассета тиқиладиган жойлари текширувдан ўтказилади.