Исроил Қуддусдаги Ал-Ақса масжидига киришни тақиқлаб қўйди

Исроил ҳарбийлари 1967 йилги олти кунлик уруш тугаганидан сўнг биринчи марта мусулмонларнинг Ал-Ақса масжидидан фойдаланишини номаълум муддатга тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда араб оммавий ахборот воситалари хабар тарқатди. Исроил тарафи яқинда содир этилган террорчилик ҳаракатидан сўнг шундай қарорга келган.

Фаластин давлати президенти Маҳмуд Аббос девонхонаси вакилининг қайд этишича, “Ал-Ақса масжидига киришнинг ёпиб қўйилиши нафақат фаластинликларга, айни пайтда бутун мусулмонларга қарши эълон қилинган урушдир”.

Фаластин тарафига кўра, Исроил “Ал-Ҳарам аш-Шариф”ни ёпиб қўйиши натижасида Қуддусдаги тангликнинг асосий айбдоридир. Бу қарор вазиятнинг янаад чуқурлашиши ҳамда беқарорликка олиб келиши мумкин.

Шуни қайд этиш керакки, Маҳмуд Аббос бир неча маротаба ҳудуддаги можаро динлараро урушга айланиб кетишидан огоҳлантириб келади.

“Ал-Ҳарам аш-Шариф”нинг мақоми Фаластин — Исроил можаросининг ўткир муаммоларидан бири бўлиб, уч дин — насронийлик, ислом ва аудаизм динлари шаҳри сифатида кўрилади. Айнан шу мажмуада Ал-Ақса масжиди ҳам жойлашган.

Шу билан бирга, ушбу мажмуани мусулмон оламида Макка ва Мадинадан сўнг муқаддас жойлардан бири сифатида кўришади.