Ислом Каримов МДҲ саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 9-10 октябрь кунлари Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда МДҲга Украина раислик қилиши керак эди. Аммо ушбу мамлакатда юз берган ўзгаришлар натижасида раислик Беларусга ўтди.