Ўзбекистон 2014 йилнинг 9 ойида экспорт ҳажми 11,1 миллиард долларни ташкил қилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг 2014 йил январь-сентябрдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари бўйича дастлабки маълумотларни тайёрлади. Уларга кўра, 2014 йил январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиши 2013 йилнинг шу давридагига нисбатан 8,1 фоизни ташкил қилди.

Жорий йилнинг тўққиз ойи давомида саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми – 108,4 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти – 106,8 фоиз, асосий капиталга инвестициялар – 110,7 фоиз (АҚШ доллари эквивалентида – 112,3 фоиз), қурилиш ишлари – 118,9 фоиз, чакана товар айланмаси – 114,2 фоиз, бозор хизматлари – 114,7 фоиз ўсди.

Ҳисобот даврида мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 21,3 млрд. АҚШ долларини ва 2013 йилнинг шу давридагига нисбатан 0,6 фоизга, шу жумладан экспорт ҳажми – 11,1 млрд. АҚШ долларини 0,2 фоизга, импорт ҳажми эса 10,2 млрд. АҚШ долларини 0,9 фоизга ўсди. Ташқи савдо салдоси 916,8 млн. АҚШ долларини ташкил қилди.