“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Тошкент — Рига йўналишида янги парвозларни йўлга қўяди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси 2014 йилнинг 31 октябридан Тошкент — Рига — Тошкент йўналишида янги авиақатновларни йўлга қўяди.

Қишки жадвалга кўра Тошкент-Рига-Тошкент қатнови ҳар жумада бажарилади. Тошкентдан учиб кетиш 18-40 да, Ригага етиб бориш 21-10 да. Ригадан Тошкентга учиш 23-50 да, Тошкентга етиб келиш – шанба куни 07-45 да, дея хабар беради “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг матбуот хизмати.

Бундан ташқари ҳар ҳафта якшанба кунлари Тошкент-Рига-Нью-Йорк-Рига-Тошкент қатнови бажарилиши ҳам давом этади.

Ушбу йўналишда замонавий Боинг -767 самолётлари хизмат кўрсатади