Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруш фахрийлари саноторийларда бепул даволанади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, тиббий ҳамда санаторий-соғломлаштириш соҳасида хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш ҳисобига уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида махсус фармон эълон қилинди.

Унга кўра, 2015 йилдан бошлаб 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фахрийлари йилига бир марта ўзлари учун мақбул муддатларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ҳамда республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторий-соғломлаштириш муассасаларида бепул соғломлаштириш курсидан ўтиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий- соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қиймати Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Айрим маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 5,2 минг нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари истиқомат қилмоқда. Қайд этиш жоиз, 1941 йилда Ўзбекистонда 6,5 миллион киши истиқомат қилган бўлса, 1,5 миллионга яқини Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган. Улардан 450 минг нафари жанговар ҳаракатлар вақтида ҳалок бўлган, 130 минг нафари эса бедарак йўқолган.