Абдулазиз Комилов Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус билан учрашади

2014 йилнинг 6-7 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Франция Республикасига расмий ташриф буюради.

Ташриф дастурига кўра, Париж шаҳрида Франция ташқи ишлар ва халқаро ривожланиш вазири Лоран Фабиус, Сенат, Миллий ассамблея ва бошқа давлат тузилмалари ҳамда Франция ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашувлар ва музокаралар режалаштирилган.