Ўзбекистонда ахборот ёшга қараб тоифаланади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси “Болаларни уларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни биринчи ўқишда қабул қилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, ахборот маҳсулотини қадоқлаш ва маркалашга талаб қўйилган. Унга кўра, ахборот маҳсулотини маркалаш уни ишлаб чиқарувчи ва/ёки тарқатувчи томонидан ёш тоифасини қўйиш орқали амалга оширилади:

“7 ёшгача” — айланада “0+” белгиси
“7 ёшдан катта” — айланада “7+” белгиси”
“12 ёшдан” — айланада “12+ белгиси”
“16 ёшдан” — айланада “16+ белгиси”
“18 ёшгача” — айланада “18+ белгиси”

Шуни қайд этиш керакки, мазкур қонун лойиҳаси “Соғлом бола йили” Давлат дастурига мувофиқ, болаларни улар онгини бузувчи, жароҳатловчи ахборот таъсиридан ҳимоя қилишни, оммавий ахборот манбаларида шафқатсизлик ва зўравонлик тарғиб қилинишига йўл қўймасликнинг таъсирчан ташкилий-ҳуқуқий механизмларини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.