Чимкентда ош танлови бўлиб ўтди

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ош танлови бўлиб ўтди. Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек драма театри сайтининг ёзишича, Чимкент шаҳридаги “Ал-Акром” тўйхонасида ҳар йили ўтказиладиган “Дўстлик дастурхони” ёхуд 28 та ошпаз иштирок этган ош танлови бўлиб ўтди.

“Бу танловдан асосий мақсад Қозоғистонда яшаётган турли миллатларнинг дўстлигини янада мустаҳкамлаш, энг сара ошпазлар таёрлаган миллий таомимиз ошни бир дастурхон атрофида жам бўлиб баҳам кўриш”, — деб ёзади сайт.
WP_20141025_024

Хабарда айтилишича, бу галги байрам ҳам аввалгиларидан яхши бўлса бўлдики, асло ёмон бўлгани йўқ. Байрамни Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек маданият маркази райиси, Жанубий Қозоғистон вилоят ўзбек драма театрининг директори Икром Хошимжонов шу осойишда кунларга шукир қилиб, ош танлови иштирокчиларига омад тилаган холда очиб берди. Байрам куй қўшиқларсиз бўлмайди, албатта. Ўзбек драма театрининг аъзолари эса ўзларининг санаътлари билан иштирокчилар ва меҳмонларнинг кайфиятига кайфият қўшишди.