Республикачилар Сенатда кўпчилик ўринни қўлга киритишди

Америкада бўлиб ўтган оралиқ сайловларда Республикачилар партияси вакиллари Сенат кўпчилик ўринни қўлга киритди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Сенатда кўпчиликни ташкил қилиш учун партия керак бўлган 6 та ўринни қўлга киритган ва буни янада оширишни мўлжаллаб турибди.

Республикачилар Арканзас, Колорадо, Айова, Монтана, Шимолий Каролина, Жанубий Дакота, Ғарбий Виржинияда сайловларда ғалаба қозонишди.

Республикачиларнинг Сенатдаги етакчиси Мич Макконел ушбу натижалар “одамлар ишонмай қўйган ҳукуматга қарши овоз бериш” бўлганидан дарак эканлигини қайд этди.

Республикачилар сайлов кампанияси давомида асосий эътиборни Обама маъмуриятидан норози бўлган қатламни ўз тарафига жалб қилишга қаратди. Ҳозирча 100 кишидан иборат Сенатнинг 52 нафари Республикачилар партиясидан сайланган вакиллардир.

Кузатувчиларнинг фикрича, демократларнинг ушбу мағлубияти сайловчиларнинг Барак Обама фаолиятидан норозилиги билан бевосита боғлиқдир.

Америкалик экспертларнинг қайд этишича, Обаманинг сўнгги икки йили Барак Обама учун жуда қийин кечади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилги сайловларда Сенатдаги ўринларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи, Вакиллар палатасининг барчаси, 50 та штатнинг 36 тасида губернаторлар ҳамда маҳаллий идоралар раҳбарларининг кейинги тақдири ҳал бўлади.