Ўзбекистондаги барча партиялар депутатликка номзодларни илгари суришди

Ўзбекистондаги ЎзЛиДеП, “Миллий тикланиш”, “Адолат” СДП, Халқ демократик партияси ўз қурултойларини ўтказиб, парламент депутатлигига ўз номзодларини илгари сурди.

Гарчи ҳали номзодлар номи эълон қилинмаган бўлса-да, сиёсий партиялар ўзларининг парламентдаги вакиллари таркибини қарийб тўлиқ янгилаши кўзда тутилмоқда. Ҳозирги пайтда партиялар парламент қуйи палатасида 135 та депутатлик ўрнига эгалик қилиши мумкин.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, сайловларда энг кўп ўринни эгаллаган ёки тенг миқдорда овоз олган сиёсий партиялар ҳукумат раҳбари — Бош вазир номзодини илгари суриш ҳуқуқига эга.

Марказий сайлов комиссия номзодларни рўйхатга олганидан сўнг номзодлар сайловолди кампаниясини олиб бориш ҳуқуқига эга.

2009 йилги парламент сайловлари натижаларига кўра, ЎзЛиДеП 33 та, “Миллий тикланиш” партияси 26 та, “Адолат” СДП эса 15 та депутатлик ўрнига эга. Улар Ўзбекистон парламентида коалиция ҳосил қилиб, демократик блокни ташкил қилишган.

30 нафар депутати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси мухолифатни ҳосил қилган.

Амалдаги қонунчиликка биноан, Марказий сайлов комиссия номзодларни тасдиқлаши лозим.