Pink Floyd Орол денгизи ҳақида клип суратга олди

Машҳур Pink Floyd Орол денгизи муаммоларига бағишланган “Louder than Words” (Сўздан баландроқ) қўшиғига клип олди. Қўшиқ клипи Қозоғистонда ўтказилиб, унда бош ролларни маҳаллий қозоқ болалари ўйнашган.

Режиссёр Пауэлнинг наздида, клипда болаларга Оролнинг ўтмиши, бугунги қисмати, туз чўлга ва кемалар қабристонига айланиб қолгани ҳақида сўзлаб берилади. Афсонавий гуруҳ вакиллари ва ғоя муаллифларига кўра, ушбу видео орқали Орол ҳалокатига янада кўпроқ эътибор қаратилади.

Шуни айтиш керакки, “Louder than Words” қўшиғи “The Endless River” (“Интиҳосиз дарё”) альбомидан ўрин олган бўлиб, қўшиқчиларнинг сўзларига қараганда, уларнинг фаолиятидаги сўнгги альбом бўлади.