Ўзбекистонда депутатликка номзодлар рўйхатга олинди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олди.

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабарига кўра, Марказий сайлов комиссияси сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ, сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг қонунга мувофиқлигини батафсил текшириб чиқди.

Марказий сайлов комиссияси текшириш якунларига кўра ва Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги қонунининг 26-моддасига мувофиқ, сайловда иштирок этувчи сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сиёсий партиялар томонидан Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни кўрсатиш бўйича барча тадбирлар қонунчилик талабларига қатъий мувофиқ ҳолда, ошкоралик ва очиқлик муҳитида амалга оширилган.

Рўйхатга олинган депутатликка номзодларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.