Абдулазиз Комилов АҚШда музокаралар ўтказади

Шу йилнинг 19-21 январь куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси АҚШга ташриф буюради.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ташриф давомида Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги босқичи, Давлат департаменти ва бошқа муассасаларда икки томонлама учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Самарқандда АҚШ Давлат котиби Жон Керри иштирокида Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2013 йилда АҚШда музокаралар олиб бориб, АҚШ давлат котиби Жон Керри билан учрашган эди.