Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби ўринбосари билан учрашди

2016 йилнинг 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Америка Қўшма Штатлари давлат котибининг ўринбосари Ҳизер Ҳиггинботтом билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида 2015 йил ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «С5+1» шаклидаги учрашув икки томонлама муносабатларнинг қатор масалаларини муҳокама қилиш ҳамда халқаро ва минтақа кун тартиби юзасидан фикр алмашишга имкон бергани таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон—АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раундини ўтказган эди.