Алишер Навоий мухлислари тузган иккинчи девон Токиода нашрдан чиқди

Алишер Навоий 24 ёшга кирганида унинг шеърларини мухисларини йиғишди ва девонга айлантиришди. Бу девонни 1968 йилда улкан олим Ҳамид Сулаймонов фотонусхасини олиб келиб китоб шаклида чоп қилдирган эди. AlisherNavoiy.uz сай

2008 йилда Навоийнинг яна бир девони топилди. Бу ҳам унинг мухлислари томонидан 1471 йил тартиб берилган экан. Фарқли жиҳати, бу девонни Хуросонга чегарадош бўлган мамлакат – Оққуюнлилар салтанатида тайёрлашган ва ундаги шеърлар қарлуқ лаҳжасидан ўғуз лаҳжасига мосланган. Девонни ўз даврининг таниқлик хаттоти Абдураҳим Хоразмий кўчирган.

Мазкур девонни фанга маълум қилган олим Афтондил Эркинов унинг фотонусхасини (факсимиле) Токиода китоб шаклида нашрдан чиқарди. Китобда биз ҳазрат Навоийнинг 1465 – 1471 йилларда ёзилган шеърлари билан таниша оламиз.

Девон шартли равишда “Оққуюнли мухлислар девони” деб номланди. Китобнинг кириш қисмидан ўрин олган уч тилда (рус, ўзбек, инглиз) берилган катта ҳажмдаги илмий мақолада Алишер Навоий ижоди ва мазкур девоннинг тузилиши, топилишига доир муҳим маълумотлар  акс этган.

Эслатиб ўтамиз, Навоийнинг бу икки девони тузилганда ҳам ҳали шоир ўз шеърларини расман тўплам ҳолига келтирмаган эди. Бу шоир ижодига ўз даврида ҳам улкан қизиқиш ва эҳтиёж бўлгани ҳақида тасаввур беради.