Америкалик сенатор ўзбекистонликлар визасини 30 кундан кўпроқ муддат давомида текширишни таклиф қилди

АҚШ конгрессида Ўзбекистонни террористлар кириб келиши мумкин бўлган “жуда хавфли мамлакатлар” рўйхатига киритиш таклиф қилинган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳасига кўра, ушбу рўйхатга кирган мамлакатлар фуқароларига АҚШ визасини бериш кўриб чиқилиши муддати 30 кундан кам бўлмаслиги керак. Шунингдек, ушбу мамлакатлардан келган қочқинлар устидан назорат кучайтирилади.

Қонун лойиҳасига биноан, АҚШ давлат департаменти зарур ҳолатларда “жуда хавфли мамлакатлар” рўйхатидаги давлатлардан кўчиб келувчиларга мораторий қўллаши мумкин.

МДҲ мамлакатларидан Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, шунингдек, 30 дан ортиқ араб ва Африка мамлакатлари — Афғонистон, Жазоир, Баҳрайн, Бангладеш, Миср, Эритрея, Индонезия, Эрон, Ироқ, Иордания, Қувайт, Ливан, Ливия, Мали, Марокаш, Нигерия, Шимолий Корея, Ўммон, Покистон, Қатар, Саудия Арабистони, Сомали, Судан, Сурия, Тунис, Туркия, БАА, Яман, Фаластин мухторияти  ушбу рўйхатдан жой олган. Қонун лойиҳаси сенатор Рэнд Пол томонидан ишлаб чиқилган ва парламентга киритилган.

SHARE