Барак Обаманинг сўнгги мурожаати: америкаликлар ДНКсида нима яширинган

Кеча оқшом АҚШ президенти Барак Обама мамлакатдаги вазият юзасидан Конгрессда халққа сўнгги мурожаати билан чиқди. Ушбу мурожаат жорий йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президент сайлови олдидан бўлиб, у одатдагидан бир ҳафта ўтказилди. Оқ уй раҳбарининг маърузаси нафақат телевидение, айни пайтда Оқ уй расмий сайти, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам кенг ёритиб борилди.

Барак Обама маърузасининг катта қисми иқтисодий масалаларга бағишланди. У ишсизлик даражасининг пасайганлиги, миллий иқтисодиётнинг истиқболлари ҳамда конгресс Транс-Тинч океани шериклиги битимини ратификация қилиши лозимлигига алоҳида урғу берди. Қуйида маърузанинг асосий жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“Ислом давлати” террористик ташкилотига қарши курашиш

Агар ушбу чақириқ конгресс мазкур урушда ғалаба қозонишни истаса, бутун дунёдаги қуролли кучларимизга ишора юборишни хоҳласа, у ҳолда армиямизни “Ислом давлати” террористик ташкилотига қарши ишлатишга рухсат бериши керак. Террористлар мамлакатимиз тинчлигига раҳна солмайди, деган гаплар “Ислом давлати” сизу биз ишонишимизни истайдиган сафсатадир. Бу улар томонидан ўз сафларини тўлдириш мақсадида олиб борилаётган тарғиботдир.

Саъй-ҳаракатларимиз жиддийлигини кўрсатиш учун уларга эътибор қаратишимиз шарт эмас. “Ислом давлати” дунёдаги энг йирик динлардан бири вакиллари деган миш-мишларни рўкач қилиб, кўпйиллик иттифоқдошларимиздан йироқлашишга ҳожат йўқ. Шунчаки улар бутунлай йўқ қилинишини лозим бўлган қотил ва фанатик эканлигини айтиш керак, холос.

АҚШнинг дунёдаги етакчилиги хусусида

Америка Қўшма Штатлари заминдаги энг таъсирчан мамлакат ва тамом. Қуролли кучларимизга биз каби саккизта мамлакатдан кўп сарф-харажат қиламиз. Армиямиз дунё тарихидаги энг зўр ҳарбий қисмлардан таркиб топган. Ҳеч бир мамлакат бизга ва иттифоқдошларимизга қарши ҳужум қила олмайди. Чунки улар мағлубиятга учрашини билади. Тадқиқотлар шуни кўрсатаяптики, бизнинг обрўимиз президент бўлиб сайланганим пайтимдагидан кўра анча яхшироқ. Ҳар қандай жиддий халқаро масалада дунё аҳли Пекин ёки Москва қандай роль ўйнашини кутмайди, балки бизни чорлайди.

Биз муаммо гирдобида қолган ҳар бир мамлакат ички ишларига аралаша олмаймиз ва уларни ўзгартира олмаймиз. Бу лидерлик эмас. Америка қони тўкилишига ва маблағи сарфланишига йўл қўйсак, бу бизни орқага тортади ва кучсизлантиради. Бу Вьетнам ва Ироқда олган аччиқ сабоғимиздир. Биз улардан хулоса чиқаришимиз лозим.

Россия ҳақида

Россия иқтисодиётини заифлашиб бораётганига қарамасдан, Украина ва Сурияга катта маблағларни йўналтирмоқда. Уларнинг наздида, ушбу мамлакатлар Россиянинг таъсир доирасидан чиқиб кетмоқда.

Украина ҳақида

Ҳарбий қудратдан оқилона фойдаланиш ва тўғри мақсадлар атрофида дунёни бирлаштириш лидерликнинг асосий хислатидир. Бу бизнинг хорижий мамлакатларга ёрдамимиз беғараз кўмак сифатида эмас, балки миллий хавфсизлигимизни таъминлаш омили эканлигини англатади. Биз Украинага демократияни ҳимоя қилиш, Колумбияга эса ўн йил давомида давом этаётган урушга барҳам бериш мақсадида кўрсатаётган ёрдамимиз биз учун муҳим бўлган халқаро тартибни мустаҳкамлайди.

Куба билан муносабатлар ҳақида

Кубани 50 йил давомида изоляция қилиш демократик ўзгаришларга олиб келмади, балки Лотин Америкасидаги мавқеимизни салбий таъсир кўрсатди. Айнан шунинг учун ҳам дипломатик муносабатларни тикладик, савдо, туризм ривожланиши учун эшик очдик,  шу йўл билан кубаликларнинг ҳаётини яхшилашни ният қилганмиз. Сиз ғарбий ярим шарда ишонч ва лидерликни мустаҳкамламоқчисиз? Тан олинг, совуқ уруш тугаган. Эмбаргони олиб ташланг.

Саратонга қарши курашиш ҳақида

Бугун мен янги умуммиллий ташаббусни эълон қилмоқчиман. Йўқотган яқинларимиз ҳурмати, ҳали имконияти бўлган оилалар ҳаққи, келинг, Американи саратонни бутунлай даволай олган давлатга айлантирайлик.

Иқтисодиёт ҳақида

АҚШ иқтисодиёти ўсмаётгани ҳақидаги ҳар қандай гап қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмас. Бунинг ортида сиёсий мотив бўлиб, улар гўёки бу билан “бизнинг рақибларимиз ўз мавқеини мустаҳкамлаяпти, Америка эса кучсизланмоқда”, демоқчи бўлишади.

Ойга илк инсон қадами ҳақида

Бундан 60 йил муқаддам руслар  фазони биздан кўра аввалроқ забт этишди. Аммо биз буни инкор қилмадик. Биз турли баҳсларга берилмасдан, тадқиқотларга сарф-харажатни қисқартирмадик. Орадан 12 йил ўтиб, эса ойга илк фазогиримиз қадам қўйди. Мана шундай биринчи бўлиш, яратувчанлик руҳи бизнинг ДНКмизда бор.

SHARE