Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиёти 2016 йилда 7,5 фоизга ўсади

Жаҳон банки экспертлари Ўзбекистон иқтисодиёти 2016 йилда 7,5 фоизга ўсиши мумкинлигини прогноз қилишди. Бу 2015 йилдагидан 0,5 фоизга кўпроқдир.

Шу йилнинг 6 январь куни Вашингтонда тарқатилган «Глобал иқтисодий истиқболлар» маърузасида келтирилишича, 2015 йилда Ўзбекистон харажатларни кўпайтириш учун бюджет захираларини анча кенгайтирди, бироқ бу мамлакатларда Россиядан пул ўтказмалари камайиши натижасида ўсиш секинлашмоқда. Бу мамлакат иқтисодиётида ўз аксини топмоқда.

Жаҳон банкининг 2016 йилдаги дунё иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнози 3,3 фоиздан 2,9 фоизгача пасайди. Ўсиш суръатлари прогнози камайганига қарамай, банк экспертлари жаҳон иқтисодиёти 2015 йилга нисбатан 0,5 фоизга ўсишини қайд этмоқда.

SHARE