Интилганга толе ёр ёхуд ўзбек қизининг Америкадаги муваффақиятли одимлари

Америкага келган одам борки, ўқиб-ўрганишга, ушбу жамиятда ўз ўрнини топишга, керак бўлса, карьера қилишга интилади. Чунки бу замин дангасаликни, бировларнинг қўлига қараб қолишни кўтармайди. Мана шу оддий ҳақиқатни англаган одам борки, Америка унга имкониятлар эшигини очади.

Ўзбекистонлик Шаҳина Усманова мана шундай имкониятлардан самарали фойдаланаётган ёшларимиздан биридир. Шаҳина Боровский номидаги Тошкент шаҳар тиббиёт коллежини битирган. У Америкага 2012 йили келган. Тиббиётга дастлаб қизиқиши баланд бўлганлиги боис у АҚШга ташрифидан сўнг бу ердаги тиббиёт муассасаларини суриштира бошлаган.

image2 (1)

Шаҳина АҚШдаги тиббиёт коллежларини синчковлик билан ўрганиб чиқиб, 2014 йили ўз дипломини оқлашга (Нью-Йорк штати ўқув тизими талабларига жавоб бергани боис) ҳамда давлат имтиҳони орқали ўз лицензиясини олишга муваффақ бўлди. У ҳозирда “ Human Care” офисида бош ҳамшира (Registered Nurse) бўлиб иш юритади.

Шаҳина, ўзбекча ибора билан айтганда, “тиниб-тинчимайдиган қиз”. Уни танийдиганлардан “Шаҳина икки-уч йигитдан уддабурон, одамлар билан ишлашни билади”, деган мактовларни эшитасиз. Бу бежизга эмас. Чунки у, шу билан бирга, айни пайтда дунёга машҳур “Mary Kay” косметика компаниясида катта директор вазифасида ишлайди.

“Mary Kay” компанияси 1963 йилда америкалик Мэри Кей Эш хоним томонидан ташкил этилган бўлиб, харидорларга косметика маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотиш, консультантларга таълим бериш, тренинг ўтказиш билан шуғулланади.  Mаълумотларга кўра, компаниянинг капитализацияси 3 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади. Бу компанияда ишлашни истаган ҳар бир одам иш билан таъминланади ва ҳар ким ишлаганига қараб маош олади. Чунки маҳсулотларнинг дўконларда сотилмаслигининг сабаби ҳам шунда: бир дўкончи эмаас, ҳар бир аёл ишлаганига яраша даромад олади,  ҳаётини қуради. Компаниянинг шиори шундай: «Аввало Худо, сўнг оила ва учинчидан, карьера».

Шаҳинанинг айтишича, ушбу иш билан шуғулланишнинг ўзига хос ижобий тарафлари ҳам бор. Биринчидан, уй бекалари учун қулай даромад топиш имконияти, иккинчидан, асосий ишингиздан ажралмасдан туриб фаолият юритиш мумкин. “Агар ҳафтасига 3-4 соат вақт ажратиб, астойдил иш юритадиган бўлсангиз, йилига камида 17 минг АҚШ долларгача даромад олишингиз мумкин”, дейди у.

Аслида ушбу компаниянинг пайдо бўлишига ҳам мана шу омиллар асосий сабаб бўлган. Чунки ўз вақтида Мэри Кей Эш хоним ҳам сотувчи бўлиб ишлаган. Аммо соатлаб ишлашига қарамасдан, топган пули турмушидан ортмас, қолаверса, аёл бўлгани учун мансаб пиллапояларидан кўтарилиш, яъни карьера қилиш эҳтимоли қарийб йўқ эди. Янги ғоялар, мустақил қарор қабул қилиш, ишбилармонлик компаниянинг дунё миқёсида равнақ топишига йўл очди.

Айнан мана шу фазилатлар — масъулият, мустақиллик, ўз фикрини tushuntira олиш, одамлар билан ишлаш маданияти сингари хислатлар Шаҳинани ушбу бизнесда ўзини синаб кўришга ундади.

Шаҳина Усмонова бугун компания тизимида ўзининг тиришқоқлиги, вазифасини сидқидилдан бажара олиши туфайли кўпчиликнинг оғзига тушган. Ҳозирда Шаҳина Усмонова компаниядан “Pink Cadillac” машинасини олган. Бу компания билан ишлаётганига икки йил бўлмаса-да, шу кунгача компаниядан учта машина олишга муваффақ бўлди (Chevy Cruze, BMW ва Pink Cadillac).

image1 (1)

“Қандайдир бизнесга қўл ураяпсизми, бунда мақсадларни тўғри қўйиш, ўз устида мунтазам ишлаш — барча муваффақиятларнинг асосий калити ҳисобланади. Чунки жамиятда ўз ўрнингизни топишингиз, содда қилиб айтганда, яхши даромад кўрадиган ишбилармон бўлиш учун албатта олий маълумотли, яъни университетни битирган шарт эмас” дейди у.

Шаҳинанинг орзулари, мақсадлари янада катта. У ушбу бизнесга қизларимизни янада кўпроқ жалб қилиш, ёшларда, айниқса, ўз тенгдошларида бизнес кўникмаларини оширишни истайди. Қўлдан келганча одамларга яхшилик, эзгулик улашгиси келади.”Афсуски, биз тизим, яъни network marketing ҳақида тўлиқроқ тасаввурга эга бўлмаганлигимиз сабабли айрим аёлларимизнинг турмуш ўртоқлари ёки оила аъзолари ушбу соҳадаги ишларига қаршилик кўрсатади”, дейди Шаҳина.

Умуман, аёлларимиз ушбу компания тизимида ишлаб қуйидаги имкониятларга бўлишлари мумкин:

— Оила ва фарзандларига кўпроқ вақт ажрата олиши;

— Оиласи учун етарлича даромад топа олиши;

— Компаниядан бепул машина олиши (бунда 80 фоизгача суғуртаси билан);

— Компания томонидан даромадларга қўшимча турли қимматбаҳо совғаларни бепул олиш;

— Чет давлатларга саёҳат уюштириш;

— Юқори лавозимларга эришиш;

— Мустақил ва шахсий бизнесини йўлга қўйиш;

— Йил охирида даромад солиғини тўлаётган ҳам кўп харажатларни компания орқали қайтариб олиш;

— 65 ёшдан бошлаб ойига камида 10 минг АҚШ доллари миқдорида пенсия олиш. Хуллас, бир аёл киши учун зарур бўлган барча имкониятлар шу компанияда мавжуд.

“Энг муҳими, ҳар бир аёл оиласи билан бахтли бўлишини, фарзандларига кўпроқ вақт ажратишни, уларнинг тарбияси билан шуғулланишни истайди. Бунинг учун эса ҳозирдан аниқ мақсад билан ҳаракат қилмoқ керак”, дейди.

2016 йилнинг 3 январь куни Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманидаги “Training center” офис очилади. Mанзили: 2626 E 14th St. Brooklyn, NY  11235 ёки shakhina94@gmail.com электрон почтаси орқали мурожаат қилиш мумкин.