Санжар Турсунов фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиради

Эндиликда Украинанинг «Ворскла» клуби жамосининг собиқ аъзоси, Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган футболчи Санжар Турсунов ўз футболчилик фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттириши мумкин. Украиналиклар жамоаси сайтида бу футболчи жамоани тарк этгани ҳақда расман маълум қилинган. Бу ҳақида “Стадион.uz” сайти хабар тарқатди.

«Royal Taj Mahal» меҳмонхонаси олдида Санжар Турсунов жамоадошлари билан қўл сиқишиб хайрлашди. У ватанига қайтди. Йўқ, бугун унинг туғилган куни эмас, Ўзбекистонда ҳам миллий байрамлардан бири ўтаётгани йўқ. Бугун у полтаваликлар сафида охирги машғулотини ўтказди. Жамоамизнинг бу етакчи футболчисига Қатар чемпионатидан рад этиб бўлмас таклиф берилди. «Ворскла» ва футболчи шартномада аввалдан белгилаб қўйилган банд асосида шартномани икки томоннинг розилиги билан бекор қилди. Ҳозир Турсунов айнан қайси клубга ўтаётгани ҳақида маълумот йўқ. Эндиликда «Ворскла»нинг собиқ футболчиси ҳисобланадиган Санжар Турсунов Яқин шарққа янги клуби билан шартнома тузиш учун учиб кетди.

«Санжик» (жамоадошлари уни шундай аташарди) «Ворскла» сафида 61та ўйинда 10та гол урди ва 9та голли пас берди.

«Ворскла» футбол клуби Санжар Турсуновга миннатдорчилик билдиради ва кейинги фаолиятида омад тилайди!», дейилади хабарда.