Туркияда юз берган портлашда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмади

12 январь куни Истанбул марказида содир бўлган кучли портлашда Туркия ва чет эл фуқаролари жабрланди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонасининг маълумотларига қараганда 2016-йил 12-январ куни Истанбул шаҳрида юз берган теракт қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ..

Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Истанбул марказидаги Султон Аҳмад майдонида кучли портлаш содир бўлди. Воқеа оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 15 киши яраланди. Улар орасида Туркия ва чет эт фуқаролари ҳам бор.

Туркия президенти Режеп Эрдўғаннинг айтишича, теракт суриялик террорчи томонидан амалга оширилган.