Туркия вазири: виза режимини жорий қилиш ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди

Туркия 2016 йилнинг 1 июнидан дунёнинг 89 мамлакати, шу жумладан, Ўзбекистон билан виза режимини жорий қилиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақида Туркиянинг Европа Иттифоқи масалалари бўйича вазири Волкан Бозқирга таяниб, “Анодули” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

“Биз фуқароларимиз 2016 йилнинг октябридан Шенген ҳудудига аъзо мамлакатларга визасиз бора олишлари учун ҳаракат қилаяпмиз ва бу йўналишда фаол иш олиб боряпмиз. Бундай хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва бу борада мутасадди идоралар баёнотларига ишонишга мақсадга мувофиқ”, деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Туркия оммавий ахборот воситаларида Туркия дунёнинг 89 мамлакати, жумладан, Ўзбекистон билан ҳам виза режимини жорий қилиши ҳақида хабарлар тарқаган эди.