Чикаго ўзбекларидан “Булоқ” ташаббуси

Чикагодаги ўзбеклар янги ташаббусга қўл уришди. Чикаго Ўзбекистон — Америка жамияти вакилларининг сўзларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб, тоза сув етишмовчилиги туфайли келиб чиқадиган касалликлардан нобуд бўладиган одамлар сони 840 минг нафардан ортиқни ташкил қилади. Улардан 620 минг нафари эса 5 ёшдан кичик бўлган болалардир. Бунга ишониш қийин, аммо бу ҳақиқат. Жуда ачинарли ҳақиқат.

Чикаго ўзбеклари ана шу ҳолатни бартараф этишга оз бўлса-да кўмаклашишни ният қилдилар. Қуйидаги ҳавола (линк) орқали сиз ҳам ушбу эзгу ишга қўшилишингиз мумкин, яхшилар.

http://buildawaterwell.org/cause/buloq-uzbeks-of-chicago/