Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ўзининг “Парижон” деб номланган янги қўшиғига биринчи марта видеоклип тасвирга туширмоқда, деб хабар беради Uz24.uz сайти.
Бу ҳақда ҳофизнинг тўнғич ўғли Шоҳ Жаҳон Жўраев Инстаграмдаги саҳифаси орқали хабар берди. Унинг маълум қилишича, қўшиқ матни ва мусиқаси Шерали Жўраевга тегишли. Клипга режиссёрликни Шоҳ Жаҳон Жўраев ўз зиммасига олган, унга бу ишда ҳамда тасвирга олишда Шуҳрат Мавлонов ёрдам бермоқда.
Ижтимоий тармоққа жойланган суратларда клипнинг тасвирга олиш жараёнларини кўриш мумкин. Шерали Жўраев ушбу замонавий клипида ретро услубда намоён бўлиши кутилмоқда: ретро автомобиль, ретро услубдаги либос… Дарвоқе, либос ғояси ҳам Шоҳ Жаҳон Жўраевга тегишли.