Ўзбекистонда бир ой давомида интернет сифати ёмонлашиши мумкин

“Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси 2016 йил 5 январидан 5 февралигача бўлган муддат мобайнида Ўзбекистонда тақдим этиладиган интернет хизматларининг сифати ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Хабарда маълум қилинишича, бу компания ҳамкорлари тармоғида ишлар олиб борилиши билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида “Ўзбектелеком” 2016 йил 5 январга қадар тақдим этилаётган интернет хизматлари сифати ёмонлашиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

«Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг ҳамкорлари тармоғидаги ишлар 12 октябрдан бери узлуксиз давом этмоқда.