Ўзбекистонда “Орол денгизи офати” деб номланган почта маркаси чоп этилди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан “Орол денгизи офати” номли почта маркаси муомалага киритилди. Хабарда айтилишича, марка “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти томонидан тайёрланди.

“Орол денгизи офати” номли почта маркаси Бутунжахон почта иттифоқининг тавсиясига биноан “Орол денгизи экологик офат оқибатларини юмшатиш” мавзусига бағишланган бўлиб, почта блоки кўринишида чоп этилган.

Почта маркасида Орол денгизи экологик офати тасвирланган. Почта блокида “Орол денгизи экологик офат оқибатларини юмшатиш” сўзлари лотин графикасида ёзилган.

Почта маркаси бир неча рангда ишланган, ўлчами 52х37 мм.