Ўзбекистонда эпицентри Тошкент яқинида бўлган зилзила қайд этилди

14 январь куни Тошкент вақти билан соат 08:24 да сезилган зилзила маркази Ўзбекистоннинг шарқий қисмида, Тошкент шаҳридан 21 км шимолда, Қозоғизстондаги Сариоғочдан 4 км ғарбда бўлган.

Зилзила кучи 3,7 магнитудани ташкил қилган, ўчоғи 14 км чуқурликда, тарқалиш масофаси 24 км бўлган. Зилзила оқибатида етказилган талафотлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар сўнгги пайтларда кун ора турли даражада зилзилаларни сезишмоқда.

SHARE