Ўзбекистонликлар Netflix хизматидан фойдаланишлари мумкин

Шу йилнинг январь ойидан дунёга машҳур Netflix сервиси ўз фаолият кўламини кенгайтириб, дунёнинг 130 та мамлакати фойдаланувчилари учун ўз хизматларини таклиф қиладиган бўлди. Натижада компаниянинг акциялари нархи янада қимматлашди.

Бунгача ресурс дунёнинг 89 та мамлакатида очиқ эди, қолганларида эса ундан фойдаланиш имконияти чекланган эди.

Сервис қатор қулайликларга эга. Онлайн кино-театр ёрдамида фойдаланувчилар дунё миқёсида киноларни премьера кунида (оригинал тилида), сериалларни бир мартада (binge-watching) томоша қилишлари мумкин.

Фойдаланувчилар www.netflix.com сайтини браузерга киритишлари билан сервис автоматик равишда netflix.com/uzга йўналтиради ҳамда бирор тўпламни харид қилсангиз, бир ойлик бепул фойдаланиш ҳуқуқини беради. Сервисда Visa, MasterCard, PayPal ва Amex карталаридан фойдаланиш мумкин. Ойлик абонент тўлови 8,10 ва 12 евродан иборат.