Ўзбекистон жорий йилда иккита Boeing-787 Dreamliner харид қилади

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси “Boeing-787” “Dreamliner”ини қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Бугунги кунда авиакомпания техник специалистлар малакасини оширмоқда, “Тошкент” халқаро аэропортида самолёт учун жой жиҳозланмоқда. Бу ҳақида газета.uz сайти хабар тарқатди.

Миллий авиакомпаниянинг техник мутахассислари иккинчи гуруҳи жорий йил бошида Boeing-787 Dreamliner дастури бўйича малака ошириш учун Сиэтл (АҚШ)га йўл олишди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” бош директори ўринбосари Геннадий Харлапга кўра, Ўзбекистон жорий йилда иккита замонавий “Boeing-787” “Dreamlener”ини қабул қилиб олади. Ҳозирда ушбу лайнерларни қабул қилишга барча йўналишларда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

“Малака ошириш учун мутахассислар танлов асосида танлаб олинди. Уларнинг орасида олий тоифали мутахассислар бор”, дейди МАК вакили.

“Тошкент” халқаро аэропортида “Орзу кемалари” учун махсус тураржойни жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шуни қайд этиш керакки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” 2008 йилда иккита Boeing-787-800 Dreamliner самолёти ҳамда захира двигателини харид қилиш учун Америка компанияси билан шартнома имзолаган эди.

SHARE