Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 1,89 миллиард долларлик кредит жалб қилади

Ўзбекистон ҳукумати 2016—2018 йилларда Осиё тараққиёт банкидан 1,89 миллиард доллар миқдорида кредит жалб қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида ОТБ расмий сайтида маълум қилинган.

Молия институтининг маълум қилиишча, ушбу маблағлар энергетика, транспорт коммуникацияси, хусусий бизнес ва таълимни ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга сарфланади.

Хусусан, Ўзбекистон миллий автомагистраль қурилишига 605 миллион доллар жалб қилинади. 490 миллион доллар эса иссиқлик энергияси станцияларини модернизация қилиш, қуёш энергияси станцияларини бунёд этиш, гидроэлектростанцияларни ҳамда инфратузилма объектларини ривожлантиришга сарфланади.

Мелиорация мақсадларига эса уч йил давомида 340 миллион доллар миқдорида маблағ йўналтирилади. Кредит маблағларининг 250 миллион доллари ирригация тизимини яхшилашга ҳамда 205 миллион доллари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилади.