Ўзбекистон Шимолий Кореяни бузғунчилик ҳаракатларидан тийилишга чақирди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” ахборот агентлиги Шимолий Корея томонидан ўтказилган ядровий синовлар бўйича баёнот билан чиқди.

Унда айтилишича, КХДРда навбатдаги ядро синовлари ўтказилгани Ўзбекистонда ташвиш билан қабул қилинди. Булар БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларининг қўпол равишда бузилиши билан бирга Корея яриморолида тинчлик ва ўзаро ишончни ўрнатиш юзасидан жаҳон ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларига қарши бориш ҳисобланади.

Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудудни барпо этишнинг ташаббускори сифатида Ўзбекистон Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартнома қоидаларига қатъий риоя этилишининг тарафдори бўлгани ҳолда Пхеньянни кескинлик кучайишига олиб борадиган ҳамда минтақадаги ва, умуман, дунйодаги хавфсизликка тўғридан-тўғри таҳлика ҳисобланадиган бузгғунчилик ҳаракатларини тўхтатишга чақиради.