Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ушбу мамлакатга келиб, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш ниятида бўлган фуқароларни мазкур хатти-ҳаракат келтириб чиқарадиган оқибатлардан хабардор қилди.

“Украина шарқида тўхтамаётган ҳарбий ҳаракатлар, шунингдек, Украинанинг чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги йўқ шахслар томонидан Украина қуролли кучларида ҳарбий хизмат ўташига расман рухсат бериши фонида Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси ушбу мамлакатга ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш мақсадида келмоқчи бўлган фуқароларни тилга олинган жиноятларни амалга оширмасликка чақириб, бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтади”, – дейилади хабарномада.

Эслатилишича, Ўзбекистон ЖКнинг 154-моддасига кўра, ёлланма ҳарбийлик бошқа давлатлар ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда ноқонуний иштирок этганлик учун ҳаттоки ёлланмалик белгилари бўлмаган тақдирда ҳам жавобгарлик юклайди. Бундай жиноятни содир этган шахслар 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

“Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси ҳар қандай бу тахлит сигналлар ҳуқуқ-тартибот ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа махсус давлат органлари томонидан синчиклаб текширилишидан, юқорида модда бўйича жиноят содир этгани ёки этиш ниятида эканлиги ҳақида холис ахборот бўлган ҳар қандай фуқаро таъқибга олинишидан огоҳлантиради”, – деб таъкидланади ҳужжат матнида.

Шу билан боғлиқ равишда ўзбекистонликларга “эҳтиёткорлик” кўрсатиб, ҳарбий гуруҳларда иштирок этишдан бош тортиш тавсия қилинди.

Шу масала билан боғлиқ равишда мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари Киевдаги элчихонага қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилса бўлади: (+380) 44 501-50-00 ва (+380) 44 501 41 83.