«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК самолётлари бортида йўловчиларга юриш, кўтарилиш ва қўниш вақтида фотосуратга ва видео тасвирга олиш тақиқланди.
Ушбу тақиқ 2016 йилнинг 8 январидан Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларига жорий этилди.
Янги тартибга мувофиқ, йўловчиларга самолёт юраётган ҳавога кўтарилаётган ва ерга қўнаётган вақтда электрон ва алоқа воситаларидан фойдаланиш тақиқланади. Эндиликда электрон сигаретлардан фойдаланиш ҳам мумкин эмас.