2015 йилда Тошкент шаҳрида кўчмас мулк 13 фоиз арзонлади

Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бозори 2015 йилда макроиқтисодий омиллар босими остида бўлди. Бу ҳақида “Sion group” таҳлилий маркази маълумотларига кўра, долларнинг миллий валютага нисбатан жиддий, икки баравар қимматлаши, автомобиль нархларининг тушиши сингари омиллар кўчмас мулк бозорида нархнинг шаклланишига бевосита таъсир кўрсатди.

2015 йил давомида ушбу омиллар сабабли кўчмас мулк бозоридаги уйларга икки марта кескин қизиқиш пайдо бўлди. Ушбу қизиқишнинг биринчи тўлқини 2015 йилнинг бошида бўлиб, март ва май ойларида кузатилди. Бу Россия, МДҲ мамлакатлари кўчмас мулк бозоридаги тенденциялар билан узвий боғлиқ бўлиб, риэлторлар уй сотишга интилган бўлса, квартира масаласини ҳал қилмоқчи бўлган одамларнинг қизиқиши билан ҳам боғлиқдир. Иккинчи тўлқин сентябрь ойида бошланиб, ноябрь ойига қадар давом этди. Бу, аввало, сўмнинг кескин қадрсизланиши билан боғлиқдир. Чунки бунда уй сотувчилар квартираларнинг нархи тушиб кетишидан ваҳимага тушиб, имкон қадар кўчмас мулкдан қутилишга интилган бўлса, одамларда ҳам уй тушган пайтда квартира харид қилиш имконияти пайдо бўлди.

Таҳлилларга кўра, 2015 йилда Тошкентда кўчмас мулк нархи 13 фоизга арзонлашиб, йил охирига келиб квартиранинг бир квадрат метри 680 долларга тушиб кетди. Агар нархларни таҳлил қиладиган бўлсак, унда ғиштли уйлар 10 фоизга, панель квартиралар эса 13 фоизга арзонлаган. Бир-икки хонали квартиралар 14 фоиздан кўпроққа, уч хонали квартиралар эса 11 фоизга арзонлашган. Тўрт хонали квартиралар эса йил давомида 3 фоизга арзонлаган.

SHARE