Beeline раҳбари уйида ўзбек паловини тайёрлади

VimpelCom’нинг Россия бўйича (Beeline савдо белгиси) компанияси бош директори Михаил Слободин дам олиш кунларида меҳмонлари учун ўзбек ош тайёрлади. Бу ҳақида у Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Ош тайёрлаш жараёни акс эттирилган суратлар, шунингдек, Beeline бош директори томонидан тайёрланган ошнинг сурати менежернинг Instagram’даги саҳифасида илова қилинган. “Бугун меҳмонлар кутиб олдик. Уй бекамиз ош қилиш кераклигини айтди ва албатта, мен ош тайёрладим. Ош мазали, тўйимли ва таъкидлаш жоизки, хамёнбоп бўлди. Ош тайёрлаш вақтида музлаб қолганим бекор кетмади”, — деб ёзади Слободин.

Слободин ёзишича, у умрида биринчи марта ош тайёрлаган. Ош учун у қўй гўштидан фойдаланган.