Euronews телеканалида Марғилон ипакчилигига бағишланган лавҳа намойиш этилмоқда

Дунё машҳур Euronews телеканалида Ўзбекистоннинг Марғилон ҳаётига бағишланган лавҳалар намойиши бошланди.

Лавҳалар намойиши 25 январдан 31 январгача давом этади. Марғилон ипаги мазкур роликнинг асосий мавзуси бўлди, дея хабар қилмоқда “Ўзбектуризм” МК матбуот хизмати.

Мазкур эпизод “Ўзбекистондан откриткалар” кўрсатувидаги тўртинчи лавҳа бўлди. Ундан аввалги репортажларда Самарқанд ва Хива моддий-маданий мероси тўғрисида сўз борди. Кейинги дастурларда эса Шаҳрисабз ҳамда Риштон тўғрисидаги репортажлар намойиш этилади.