The Financial Times: Путин Башар Асаддан истеъфога чиқишни сўраган

Россия Президенти Владимир Путин Сурия раҳбари Башар Асаддан ҳокимиятни тарк этишни сўраган. Бу ҳақида The Financial Times газетаси Ғарб мамлакатлари махсус хизматларига таяниб хабар тарқатди.

Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Бош штаби Бош айғоқчилик бошқармаси бошлиғи Игорь Сергун ўлимидан бир неча кун аввал Дамашқда нозик бир миссия билан бўлади: Кремль Сурия президентидан ҳокимиятни тарк этишни сўрайди.

Газетанинг ёзишича, Ассад жиддий рад қилади. “Аммо ушбу факт Сурияда алавитлар режимини сақлаб қолган ҳолда ҳокимият алмашинуви амалга оширишга умид уйғотади. Бунда мухолифатнинг дунёвий жамият тарафдорларини музокараларга жалб қилиш талаб қилинади”, дейилади газетада. Башар Асад эса у агар президент бўлиб қолмаса, Россия Сурияда катта йўқотишларга учраши мумкинлигини айтган. Айни пайтда Сурия ҳукумати юқори доираларида Россиянинг ҳақиқий мақсадлари юзасидан шубҳалар пайдо бўлмоқда.

Газетанинг экспертлари фикрича, Россияда ҳам Башар Асад фаолиятига нисбатан норозилик кучаймоқда. Асаднинг ҳокимиятдан кетиши аниқ, лекин бу қачон юз бериши номаълум, деб ёзади газета.

Расмий Кремль эса газетанинг ушбу хабарини расман рад қилди.