Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси билан учрашди

Шу йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатди.

Суҳбат давомида 19-21 январь кунлари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди ҳамда бошқа учрашув ва музокаралар якунлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда 2016 йилга мўлжалланган турли даражадаги Ўзбекистон-АҚШ учрашувлари жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.