Амударё туманида уч нафар эгизак дунёга келди

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида яшовчи Бахит Кетебаев ва Гуласал Нуратдинованинг оиласида бир йўла уч фарзанд дунёга келди. Бу ҳақида ЎзА хабар тарқатди.

Онанинг ҳам, бир ўғил ва икки қизнинг ҳам аҳволи яхши. Уларнинг саломатлиги Амударё тумани тиббиёт бирлашмаси шифокорлари назоратида.