Андижонда лотерея чиптасига 286 миллион сўм ютуқ чиқди

2016 йил 28 февраль куни ўтказилган «Омад лотто» лотереясининг 281-тиражида 286 446 440 (Марказий банк курси бўйича тахминан 100 минг доллар) сўмдан иборат жекпот ютиб олинди. Бу ҳақда лотерея сайтида маълум қилинди.

Чипта Андижон вилоятида рўйхатдан ўтказилган. Ютуқли чипта соҳиби 19, 9, 14, 1 ва 17 рақамларини аниқ топган.

Яна 121 киши 4 тадан рақамни аниқ топиб, уларнинг ҳар бири 401 290 сўмлик ютуқни қўлга киритди.

Лотереянинг 6 март куни ўйналадиган 282-тиражида жекпот миқдори 74 720 240 сўм қилиб белгиланди.