АҚШ Ўзбекистоннинг болалар меҳнатига барҳам бериш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади

АҚШ Ўзбекистон томонидан пахтани йиғиштириш мавсумида болалар меҳнатидан фойдаланишнинг олдини олиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни олқишлади. Бу ҳақида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен хоним журналистларга берган интервьюсида маълум қилган.

“Биз пахта тармоғидаги ушбу йўналишда ижобий ўзгаришлар юз бераётганини кўриб турибмиз. Ўзбекистоннинг Жаҳон банки ва Халқаро меҳнат ташкилоти билан ушбу йўналишда ҳамкорлигидан мамнунмиз. Бундай ишлар истиқболда ҳам давом этишига умид билдирамиз”, деди элчи.

Спратленнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва модернизациялашга интилмоқда.

SHARE