Ислом Каримов Режеп Таййип Эрдўғанга таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга 2016 йил 17 февраль куни Анқара шаҳрида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган террорчилик ҳаракати муносабати билан мактуб йўллади.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг ёзишича, мазкур мактубда давлат раҳбари Туркия Президентига ва турк халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамда яқинларига самимий ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, миналаштирилган машинанинг ҳарбийларни олиб кетаётган транспорт колоннаси ёнида портлаши оқибатида 27 ҳарбий ва бир давлат хизматчиси ҳалок бўлган, 61 киши турли даражада жароҳати олган.