Памела Спратлен журналистларга АҚШ—Ўзбекистон сиёсий маслаҳатлашувлари якунлари хусусида маълумот берди

2009 йили йўлга қўйилган АҚШ–Ўзбекистон Йиллик маслаҳатлашувлари, икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича ҳамкорлик учун ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ҳамда умумий вазифалар ва имкониятларни кенгайтиришга қаратилган сиёсий мулоқот саналади.

19 январь куни, Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал олтинчи АҚШ-Ўзбекистон Йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар учун Вашингтонга ташриф буюрган ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегациясини самимий кутиб олди.

Маслаҳатлашувлар доирасида делегация сиёсий ўзгаришлар, минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат, таълим ва маданий алмашинув, иқтисодий ривожланиш ва савдо, шунингдек, бошқа ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Бошқарув ва ресурслар бўйича Давлат котибининг ўринбосари Хизер Хиггинботом ва бошқа юқори лавозимли расмийлар билан учрашди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчиси Памела Спратлен 9 февраль куни бир гуруҳ журналистлар билан учрашиб, Вашингтонда бўлиб ўтган олтинчи АҚШ–Ўзбекистон Йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар якунлари ҳақида батафсил маълумот берди. Элчи журналистларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарди. Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар бундай очиқ ва конструктив мулоқот асосида Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш тарафдоридир.

Элчи Памела Спратлен Президент Барак Обама томонидан 2014 йил 28 июлда тайинланган ва Сенат томонидан 2014 йил 20 ноябрда тасдиқланган. У АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида 2014 йил 18 декабрда касамёд қилган.

Элчи Спратлен дипломатик хизматнинг ходими бўлиб, юқори лавозимларда 20 йилдан ортиқ хизмат қилган ва унинг АҚШнинг Қирғизистон Республикасидаги Элчиси сифатидаги сўнги тайинлови шулар жумласидандир. АҚШнинг Қирғизистон Республикасидаги Элчиси лавозимидан аввал, у АҚШнинг Остона, Қозоғистондаги элчихонасида Миссия бошлиғининг муовини сифатида хизмат қилган.

Элчи Спратленнинг Вашингтондаги юқори лавозимлари жумласига Ғарбий Европа масалалари бўйича Директор (2007-08), Марказий Осиё масалалари бўйича Директор (2006-2007), Марказий Осиё масалалари бўйича Давлат котибининг муовини вазифасини бажарувчи (декабрь 2007-май 2008) ва Давлат департаменти Маслаҳатчисининг махсус ёрдамчиси сифатида тайинланишлари киради (2005-2006).

Элчи Спратлен ҳорижда Россиянинг Владивосток шаҳрида Бош консул (2002-2004) сифадита хизмат қилган.  Ундан аввал у АҚШнинг Москвадаги элчихонасида Кўмаклашиш бўйича Координатор бўлиб ишлаган (2000-2002). У Гонолулудаги Ист-Вест Маркази ўқув даргоҳида стипендиат ва Дипломатик маслаҳатчи бўлган (2004-2005). Элчи Спратлен иккита халқаро ташкилотда, жумладан АҚШнинг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотидаги Миссиясида (USOECD-Париж, 1995-1998) ва АҚШнинг Америка давлатлари ташкилотидаги Миссиясида (USOAS, 1992-94) ишлаган. Шунингдек, у Давлат департаментининг Ижрочи котиби сифатида хизмат қилган (1999-2000) ва биринчи ҳорижий дипломатик лавозимга Гватемалага тайинланган (1990-1992).

Элчи Спратлен Велесли Коллеждан бакалавр унвонига эга ва Армия ҳарбий Коллежидан (стратегик тадқиқитлар – масофавий ўқиш, 2006) ва Берклидаги Калифорния университетидан (давлат сиёсати, 1981) магистр унвонларига эга. Элчи Спратлен турли хил мукофотлар олган, шу жумладан, Давлат департаментининг Хизматлар учун ва Шарафли мукофотлар. Дипломатик хизматида ишлашдан аввал у қарийб тўққиз йил мобайнида Калифорния штатининг қонунчилик органи қўмитасида штат ходими бўлиб хизмат қилган.  Элчи Спратлен рус, француз, ва испан тилларида сўзлашади.

 Шарофиддин Тўлаганов 

Sharh.uz