Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига янги раҳбар тайинланди

Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига Максет Карлибаев директор этиб тайинланди. “Uzbekistan Today” газетасининг ёзигича, бунгача у Ўзбекистон фанлар академияси Қорақалпоғистон филиали гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти лавозимида ишлаб келаётган эди. У музей тарихидаги учинчи раҳбар ҳисобланади.

Хабарда айтилишича, у 1992 йилда Тошкент давлат университети рус филологияси факультетини тамомлаган. Тарих фанлари номзоди.

Шуни қайд этиш керакки, Максет Карлибаевгача Савицкий музейини Мариника Бабаназарова бошқариб келган. У музейни ушбу муассаса асосчиси Игорь Савицкийдан қабул қилиб олган. У 2015 йилнинг 21 август куни ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзган.

SHARE