ССВ Ўзбекистонга Зика вируси кириб келиши эҳтимоли пастлигини маълум қилди

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Саидмурод Саидалиевнинг маълум қилишича, Жанубий Америкага тўғридан-тўғри рейслар йўқлиги учун Ўзбекистон фуқароларининг Зика вируси хасталигига чалиниши даражаси паст.

«Зика вируси ҳозирги вақтда Ўзбекистонда қайд қилингани йўқ. Республика мазкур вирус оммавий равишда тарқалаётган Жанубий Америка мамлакатларига тўғридан-тўғри парвоз қилмайди», — дея Саидалиевдан иқтибос келтиради манба.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Ўзбекистонга бу йўналишдаги сайёҳларнинг оқими ҳам юқори даражада эмас. Бу ҳам «вирус тарқалиши эҳтимоли пасайтиради».

РИА «Новости» хабар тарқатишича, ўткир респираторли инфекциялар ва грипп вирусининг кенг тарқалувчи мавсуми пайтида мамлакатда тиббий назорат ўрнатилади ва аэропорт ҳамда чегарадан ўтувчи барча ҳудудлар керакли ускуналар билан таъминланади.