Тошкент шаҳрида Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўз фаолиятини бошлади

Тошкент шаҳрида Венгриянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Венгриянинг Муваққат ишлар вакили Янош Ваник дипломатик ваколатхонага вақтинчалик раҳбарлик қилади.

Илгари қароргоҳи Москва шаҳрида бўлган Венгрия Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ўзбекистонда аккредитациядан ўтар эди.

SHARE