Филадельфиядаги “Юртдош” жамияти ватандошларимизни Наврўз байрамига таклиф қилади

Азиз юртдошлар, сизни ва оила аъзоларингизни шу йилнинг 20 март куни Наврўз байрами муносабати билан ёзиладиган тантанали байрам дастурхонимизга таклиф қиламиз.

Шу кун сиз азизлар учун ўзбек эстрада хонандаларимиз, раққоса-ю созандалар хуш кайфият улашишади. Бундан ташқари, болажонларимиз учун алоҳида дастурларимиз сизга манзур бўлади. “Юртдош” Филадельфия жамияти аъзолари сиз азизларни Наврўз байрам куни кутиб қолади.

Тадбир соат 11:00да Golden Gates ресторанида бўлиб ўтади. Чипталар нархи 5 ёшгача бўлган болаларга бепул, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 25 $ ҳамда 13 ёш ва ундан катталарга 60 $ миқдорида белгиланди. Лекин саҳнанинг биринчи қаторидаги 4 та 10 кишилик столнинг нархи киши бошига 80 $ дан. Ҳар бир стол эса рақамлар билан белгиланган. Чипта сотиб олаётганингизда Сизларга столларнинг қандай ҳолатда туриш тасвири тақдим этилади. Шунга биноан ким қайси жойдан хоҳласа ўша ердан чипта харид қилиши мумкин. Бунинг учун олдиндан ҳамма ўз ёру биродарлари билан келишиб бирга ўтириш мақсадида 10 кишилик столни бирданига ҳарид қилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. 5 ёшгача болалар ота-онаси билан ўтиради. 6 дан 12 ёшгача болаларга алоҳида жой қилинади. Илтимос, шу нарсага алоҳида аҳамият беришингизни Сиз азизлардан сўраб қоламиз. Яна шуни маълум қиламизки, жойлар чегараланган бўлгани учун чипта сотиш охирги куни 18 мартгача. Сиз азизларга хуш кайфият тилаб қоламиз.

Мурожат ва чипталар учун:

Шарофиддин: 215.771.1745

Лутфулла: 267.577.0070

Акмал: 267.401.9240

Муроджон:215.254.4908